Ўқувчиларнинг оммавий муштлашуви Ангренда ҳам кузатилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу воқеа Ангрен шаҳридаги 21 сонли мактабда содир бўлган. Видеодан кўриш мумкинки, кўпчилик ўқувчилар бир кишини урган.

Вилоят ИИББга кўра, мазкур ҳолат тўлиқ назоратга олинган. Ҳолат бўйича судга оид экспертиза тайинланган.

Ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида 125-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида муштлашув содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг