Ўқувчи лицей ётоқхонасида калтакланди
Жамият
−
11 Декабрь 2019
6152Бухоро вилояти Когон шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро Ф.Р. Бухоро тиббиёт институти қошидаги академик лицейнинг 1-курс ўқувчисини калтаклади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
2 декабрь куни соат 19:00 ларда Ф.Р. академик лицей ётоқхонасида бўлган ўзаро жанжал оқибатида вақтинча шу ётоқхонада яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро Д.Н.нинг қорин қисмига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Натижада жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Ф.Р. эса ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь