Ўқувчи дарсга кечикмаслик учун 10 километрни пиёда босиб ўтди
Олам
−
25 Январь 2020 8658 1 дақиқа
Германиянинг Росток шаҳрида яшовчи 13 яшар бола дарсга улгуриш ва бунинг учун 10 километрли масофани босиб ўтиш учун ярим кечаси йўлга тушди. Бу ҳақда 25 январь куни Deutsche Welle нашри хабар бермоқда.
Тунда ўғилларини топа олмаган ота-она ваҳима кўтаришади. Кейин эса бола томонидан ташлаб кетилган хатга кўзлари тушди. Унда автобус ҳайдовчиларининг иш ташлашлари сабаб дарсга кеч қолиши мумкинлиги, шу боис пиёда йўлга чиққанлиги ёзилган эди. Полиция болани излай бошлади, аммо топа олишмади.
Фақатгина тонгги еттида мактабдан қўнғироқ бўлди: ўғиллари соғ-саломат, ҳатто дарсда ўтирибди. Дарсга кеч қолмаслик учун у 10 километр масофани босиб ўтган эди.
Live
Барчаси