Ўқув марказларида чет тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари қоплаб берилади
Жамият
−
14 Февраль
4644Меҳнат бозорига тил биладиган ёшлар кириб келишини рағбатлантириш учун хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари “2+6” шаклида қоплаб берилади. Бу ҳақда бугун, 14 февраль куни Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари билан ўтказаётган мулоқотида маълум қилинди.
Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.
Шунингдек, энди хорижий тиллардан “С1” даражасига эга бўлган ёшлар ташаббус кўрсатиб, олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очса, уларга 120 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.
Бундат ташқари, Президент SAT имтиҳонидан энг юқори – 1 минг 600 балл тўплаган Парвиз Туксановни ушбу натижа билан қизғин табриклаб, ота-онаси ва ўқитувчиларига миннатдорлик билдирди.
LiveБарчаси