Ўқитувчиларни ҳожатхона тозалашга мажбурлаган директор жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
25 Август 2021
11592
Жорий йилнинг 21 август куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги 31-мактаб чет тили ўқитувчилари ҳожатхонани тозалаш ва таъмирлаш ишларига мажбуран жалб қилингани ҳақида хабар ва видео тарқалди.
Ушбу видео Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасига кўра, вилоятнинг Қарши шаҳридаги 31-сон мактаб директори ўқитувчиларни мактаб ҳовлиси ва атрофини тозалаш ишларига мажбурий тарзда жалб этилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича, Қарши шаҳридаги 31-сон мактаб директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (12 млн 250 минг) баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
LiveБарчаси