Ўқитувчилардан официант, фаррош, қоровул сифатида фойдаланилди – Мирзиёева
Жамият
−
18 Декабрь 2022
10219Кеча, 17 декабрь куни “Заковат” интеллектуал олимпиадаси доирасида брейн-ринг ўйинлари финали бўлиб ўтди. Ушбу финал ўйинида Президент администрацияси ижро этувчи аппаратининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўба мудири Саида Мирзиёева заковатчилар ортида турган устозлар ҳақида фикр билдирди.
“Афсуски, фарзандларимизга таълим бераётган ўқитувчилар йиллар давомида ҳақ-ҳуқуқсиз, ҳимоясиз, қадрсиз бўлди. Улардан боғбон, фаррош, мактабга келган комиссияларга хизмат кўрсатувчи официант, зерикарли тадбирларда бўш залларни тўлдирувчи “массовка”, матбуот нашрларига мажбурий обуначи, тунги навбатчи ва мактаб қоровули сифатида фойдаланилди”, дейди Мирзиёева.
Унинг сўзларига кўра, бу каби ишларни тўхтатиш вақти келди.
“Ўқитувчилар қадрини кўтармас эканмиз, ҳеч нарсага эриша олмаймиз”, дейди у.
Унинг қайд этишича, ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тез орада қабул қилиниши кутилмоқда.
LiveБарчаси