Ўқитувчилар нега рақсга тушиб, бадантарбия қилганди? ХТВ изоҳ берди
Жамият
−
20 Январь 2022
24997Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги мактаблардан бирида машҳур қўшиқчи Шакиранинг қўшиғи остида рақсга тушиб, бадантарбия қилаётган ходимларнинг видеоси тарқалди ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Видеода кўришимиз мумкинки, 20 дан ортиқ аёл ва эркак ўқитувчилар Шакиранинг “Waka-Waka” қўшиғи остида рақсга тушиб, эрталабки бадантарбияни амалга оширмоқда.
Ҳалқ таълими вазирининг матбуот котиби Лайло Рустамова ушбу ҳолатга муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, ушбу ритмик бадантарбия инсон саломатлиги ва кайфияти учун амалга оширилган.
“Афсуски ижтимоий тармоқлардаги айрим каналлар томонидан ушбу видеога “Кўзбўямачиликнинг туби борми?” дея “таъриф” берилган.
Наҳотки, инсон саломатлиги ва кайфияти учун амалга оширган ушбу ритмик бадантарбия машқи ҳам биз учун салбий таасурот уйғотса?!
Соғлом турмуш тарзи фасл ва жой танламайди. Ривожланган давлатларда ҳам иш куни мана шундай бадантарбия машқлари билан бошланади. Бундай кайфиятда бошланган кун иш фаолиятида ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.
Машқлар ўқитувчиларга қанчалик кайфият бағишлаётганини пайқаш қийин эмас”, дейди матбуот котиби.
Маълумот ўрнида, мазкур видеода Андижон вилояти Жалақудуқ туман 1-ИДУМ ходимларининг эрталабки ритмик гимнастика машғулотлари акс этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь