Ўқитувчилар маошини ошириш бўйича янги тизим ишлаб чиқилади
Жамият
−
18 Февраль 2020
10758Педагогик маҳорат ва малака даражасига эга бўлган, ўз ишида аниқ натижаларга эришган ўқитувчиларга юқори иш ҳақи тўлаш тизимини жорий қилиш режалаштириляпти. Бу ҳақда “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастурида назарда тутилган.
2020 йил 1 апрелга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада:
• педагогик маҳорат ва малака даражасини тасдиқлаш бўйича касбий сертификация тизимини жорий қилиш;
• биринчи ва олий малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақини малака тоифасига эга бўлмаган ўқитувчиларга нисбатан ошириб бориш амалиётини жорий этиш ва ойлик иш ҳақи ўртасидаги фарқларни кенгайтириш назарда тутилади.
Масъуллар – Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь