Ўқишга киритиш эвазига пул талаб қилган фирибгар ушланди

Crime

image

Андижон вилоятида Тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Хонобод шаҳрида фуқаро бошқа танишлари ёрдамида икки кишига уларни вилоятдаги Қўрғонтепа тумани тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда беради. Бунинг эвазига улардан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Бухорода ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилган эди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends