Ўқишга киритиб қўйиш учун одамлардан 22 500 доллар олганлар ушланди
Жамият
−
08 Февраль 2021
4225Фуқароларни ўқишга киритиб қўйиш эвазига 22 500 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура QALAMPIR.UZ’га хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Ф. ва И.Ш. лар фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида, фуқароларнинг ишончига кириб, уларни танишлари орқали “Абу Али Ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 21 нафар фуқаронинг 5 000 АҚШ доллари ва 5,2 млн сўмини қўлга киритган.
Шунингдек, фуқаро С. ни Қарши давлат Университетига ўқишга киритиш ва Тошкент шаҳридан уй олиб беришини айтиб, унинг 17 500 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Ф. ва И.Ш. ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь