Ўқишга киритиб қўяман, деб 18 минг АҚШ долларига “ухлатмоқчи” бўлган фирибгарлар ушланди
Жамият
−
15 Июль 2021
4152Жиззахда икки нафар фуқарога ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, улардан катта миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирмоқчи бўлган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департамент маълум қилди.
Ҳабарга кўра, Департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланишича, айбланувчилар Г.Р ва Ж.С. лар олдиндан тил бириктирган ҳолда, икки нафар фуқарони гўёки ўзларининг ваколатли танишлари борлигига ишонтириб, улар орқали 18 минг АҚШ доллари эвазига хориж университетларидан бирига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Қайд этилишича, улар 5 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Дурдона Пирназарова
LiveБарчаси