Ўқишга кириш жараёнида ректорлар аралашолмайди, ҳал қилиб ҳам беролмайди — ТДИУ ректори

Жамият

image

“Ҳали-ҳамон ректорга ўқишга киритиб қўйинг, деган мурожаатлар бўлади. Ушбу мурожаатларнинг барчаси қабул қилинади, аммо ҳал қилинмайди”. Бу ҳақда бугун, 31 июль куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубнинг олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ва янги 2021-2022 ўқув йили мавзусига бағишланган сессиясида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов таъкидлаб ўтди.

“Биринчи навбатда айтишимиз керак бўлган нарса шуки, охирги беш йил ичида олий таълимда катта ўзгаришлар бўлди. Биз кадрларни тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш масалаларига катта эътибор қаратяпмиз. Энг асосийси, кадрларни рақобатбардош қилиб тайёрлаяпмиз”, дейди Шарипов. 

Унинг сўзларига кўра, охирги 5 йилда энг кўп танқидга учраган ОТМ ҳам иқтисодиёт университети бўлди. Буни хатто, Президент ҳам таъкидлаб ўтган. 

“Бугунги кунда ҳужжатларни қабул қилиш фақатгина онлайн режимда, ДТМ томонидан ташкил этилган сайтларда амалга оширилади. Бу жараёнда ОТМ ходимлари қатнашмайди. Авваллари эса, имтиҳонларни университетнинг ўзида кичик аудиторияларда ўтказиларди ва тест жараёнларига ректор, проректорлари маъсул бўларди. Коррупцион ҳолатлар айнан ману шу жараёнда эди. Ҳозирги кунга келиб тест катта очиқ майдонларда, залларда ташкил этилади. У ерда 500-600-800 та одамдан ташқари, блогер, журналистлар қатнашади ва бу шаффофликни таъминлайди”, дейди университет ректори.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг