Ўқишга кира олмаган мактаб битирувчилари учун яна бир имконият яратилди
Жамият
−
01 Сентябрь 2021
25131Олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган 11-синф битирувчилари техникум ва коллежларда биринчи касб ёки мутахассисликлар бўйича бепул ўқиши мумкин. Бу ҳақда Президентнинг “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги янги қарорида келтирилган.
Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасалари ҳузурида 24 та техникум ташкил этилади, турдош ОТМ ҳамда асосий йўналишлари бўйича тармоқ ташкилотларига 213 та техникум бириктирилади.
Шунингдек:
• Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Жиззах хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми тугатилиб, унинг барча мол-мулки ТAТУ ҳузуридаги Жиззах ахборот технологиялари техникумига ўтказилади;
• техникумлар ва академик лицейларда малака талаблари, ўқув режа ва дастурлар, ўқув-меъёрий ҳужжатлар таянч ОТМ томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади;
• ОТМлар ўзларига бириктирилган техникумларни ўқув-методик ҳужжатлар билан таъминлайди.
Қарорга мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан техникумларга қабул параметрларини шакллантиришда қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, хизмат кўрсатиш ва ахборот технологиялари каби соҳаларда ўрта бўғин кадрларини тайёрлашнинг давлат буюртмасини босқичма-босқич кўпайтиришни амалга ошириш назарда тутилган.
LiveБарчаси