Уинстон Черчиллга оид янги гаплар пайдо бўлди
Олам
−
03 Июль 2020
8897Буюк Британия фуқароси жавонларни таъмирлаётиб, мамлакатнинг собиқ Бош вазири Уинстон Черчиллнинг шахсий ҳайдовчисига тааллуқли ҳужжатларни тасодифан топиб олди. Бу ҳақда “The Sun” нашри ёзмоқда.
Ўзининг номини ошкор қилишни истамаган британиялик таътил пайтида идорасини таъмирлашга қарор қилади. Тозалаш пайтида у пазл-ўйинли қутига эътибор беради. У ушбу ўйинни ёқтирганлиги сабабли, қутининг ичида нима борлигини кўришга қарор қилади.
Қутида бир нечта махфий телеграмма ва кўрсатмалар бўлиб, улар Бош вазирнинг қароргоҳи бўлмиш Даунинг-стрит 10 дан ва полиция бўлимидан юборилган эди. Уларда Черчиллни қаерда ва қачон кутиш кераклиги ёзилган эди. Британиялик, шунингдек, архив эгаси – Реджинальд Паркернинг фотосуратини ҳам топиб олади. У 1925 йилдан 1949 йилгача Буюк Британиянинг бешта Бош вазирининг ҳайдовчиси сифатида ишлаган.
У топилмаларни Hansons аукцион уйига олиб борди. Улар бир неча юз фунтга баҳоланди. Британиялик ҳужжатлар музейда намойиш қилинишига умид қилмоқда.
LiveБарчаси