Ўғриланган автомобиль ариқ ичидан топилди

Жамият

image

Aндижон вилоятида ўғрилаб кетилган автомашина ариқнинг ичидан топилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, кеча, 1 сентябрь куни соат 01:00 да номаълум шахс Бўстон туманидаги 46 ёшли Д.Х. га тегишли бўлган ва унинг яшаш хонадони дарвозаси ёнида турган Nexia русумли автомашинасини олиб қочиб кетган.

Шу куннинг ўзида ўғриланган транспорт воситаси ЙТҲ содир қилган ҳолатда туманнинг Нурафшон кўчаси ўрамидан оқиб ўтган “Наврўз ариғи”дан топилган. 

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, мазкур жиноятни 24 ёшли О.Х. содир этгани аниқланган. Фуқаро О.Х.  жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг