UFC жангчиси икки синглисини ўлдирмоқчи бўлди
Олам
−
09 Январь 2021
12882АҚШда UFC жангчиси Ирвина Риверу икки синглисига ҳужум қилганидан кейин ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда “CBS Sports” Флорида штатининг Бойтон-Бич полициясига таяниб.
Полиция хабарига кўра, эшикни тақиллатиш билан қўшнилар бир аёл: “У мени ўлдирмоқчи, илтимос, синглимга ҳам ёрдам беринг”, деб қичқирганида уйғониб кетган. Қонга ботган Риверу қўшниларига ҳаммаси жойида эканини айтиб, эшикни ёпган, шундан кейин у қочиб кетган.
Полиция унинг синглисини спортчининг қароргоҳи орқасидан, боши ва қўлидан пичоқ билан жароҳат олган ҳолатда топади. Катта опанинг юзида, орқаси, қўлларида яралар бўлган ва иккала ўпкасидан жароҳатлар олган. Опа-сингиллар зудлик билан касалхонага олиб борилган, ҳозирда улардан бирининг аҳволи барқарор, иккинчисининг эса, аҳволи оғир.
Полиция Риверуни ҳибсга олишга муваффақ бўлган. Кейин у полицияга ҳужумни бу унинг мақсади бўлгани сабабли амалга оширгани ва унга “юқори ҳокимиятдан” буйруқ берилганини айтган.
Спортчига қасддан суиқасд қилиш айби билан иккита айблов қўйилган ва ҳозирда Палм-Бич округидаги қамоқхонада сақланмоқда.
LiveБарчаси