UFC раҳбари Ҳабибнинг қайтиши учун имконият борлигини айтди
Спорт
−
05 Март 2021
9476UFC президенти Дана Уайт спортчи Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг октагонга қайтишини тан олди. Уайт промоутерликнинг YouTube каналида намойиш этилган матбуот анжуманида юқоридаги мазмунда сўз очган.
“Енгил вазн тоифасида жанглар кўп. Келинг, ҳозирча кутиб турайлик, ушбу жангларнинг баъзилари қандай бўлиб ўтишини кўриб чиқайлик, шунда чемпионлик учун ким курашиши аниқ бўлади. Агар Ҳабибга қизиқиш бўлса, у жангни қабул қилади. Менимча, унинг қайтиши учун ҳали ҳам имконият бор. Мен вазиятни кузатяпман”, дейди Уайт.
Нурмуҳамедов енгил вазнда UFC чемпионлигини учинчи марта ҳимоя қилди. Америкалик Жастин Гэтжига қарши жангдан сўнг, россиялик ўзининг профессионал карьерасини якунлашини эълон қилди. Қарор жангчининг онаси билан биргаликда, отаси Абдулманап ўтган ёзда коронавирус инфекциясидан вафот этганидан кейин қабул қилинган.
LiveБарчаси