UFC Президенти: “Фьюри UFC’да жанг қилса, хурсанд бўламан”
Спорт
−
03 Март 2020
3621UFC Президенти Дана Уайт Тайсон Фьюрининг Деонте Уайлдер устидан қозонган ғалабасидан қойил қолиб, бу борада ўз фикр билдирди.
“Тайсон Фьюри Уайлдерга қарши ажойиб жанг ўтказди. Мени Фьюрининг келажакдаги фаолияти қизиқтирмоқда. Қаерда бўлишидан қатъий назар, мен Тайсон Фьюрига ҳайрат билан қарайман. Агарда Тайсон Фьюри UFC’да жанг қилишни истаса, бундан жуда ҳам хурсанд бўлардим. Уни фаолиятидаги қолган жангларини ҳам томоша қилишни сабрсизлик билан кутаман”, деди UFC президенти Дана Уайт.
Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдер ўртасидаги дастлабки жанг ҳакамларнинг қарорига кўра, дуранг натижа билан қайд этилган эди. Шу йилнинг 23 февраль куни бўлиб ўтган жангда Тайсон Фьюри рақибини 7-раундда нокаутга учратиб, оғир вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Жаҳонгир Сотволдиев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь