UFC президенти Ҳабиб-Оливейра жангини ташкил қилмоқчи

Спорт

image

UFC президенти Дана Уайт енгил вазн тоифасида собиқ чемпион Ҳабиб Нурмуҳамедов бразилиялик Чарлзь Оливейра билан жангга рози бўлишига умид билдирмоқда.

"Ушбу жанг атрофидаги гап-сўзларга чек қўйишнинг ягона йўли Нурмуҳамедов ва Оливейра ўртасидаги баҳсни ташкил қилишдир. Бунинг учун Ҳабиб фаолиятини давом эттириши керак. Умид қиламизки, биз буни уддалай оламиз, дея Уайтнинг сўзларини келтирди "Low Kick ММА" нашри.

Маълумот учун, россиялик жангчи 2020 йил октябрь ойида UFC 254 турнирида АҚШ спортчиси Жастин Гетжини мағлуб этганидан сўнг фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 22 октябрь куни Абу-Дабида UFC 280 турнири бўлиб ўтади. Асосий жангда Ислом Махачев ва Чарльз Оливейрага қарши октагонга чиқади. Ғолиб жангчи енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини қўлга киритади.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг