UFC Нурмуҳаммедов ва Сэндхаген ўртасида жанг ташкил қилмоқчи
Спорт
−
16 Май 2023
3434UFC енгил вазн тоифасида (61 кг гача) россиялик Умар Нурмуҳаммедов ва америкалик Кори Сэндхаген ўртасида жанг ташкил этиш устида ишламоқда. Бу ҳақда таниқли UFC шарҳловчиси Ариэль Хельвани маълум қилди.
Умар Нурмуҳаммедов 27 ёшда. Жангчи 2016 йилда профессионал дебют қилган. 2021 йилнинг январь ойида у UFC'даги илк жангини ўтказди. Ҳаммаси бўлиб россиялик спортчи MMA'да 16 та жангда ғалаба қозонган ва бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган.
Кори Сэндхаген эса 31 ёшда. Америкалик жангчи 2018 йилдан буён UFC'да фаолият юритмоқда. Сэндхаген UFC'даги сўнгги жангида эквадорлик Марлон Верани мағлуб этди. Сэндхаген MMA'да жами 16 та ғалаба қайд этган, 4 та баҳсда эса мағлубият аламини таътиб кўрган.
LiveБарчаси