UFC’нинг энг яхши жангчиси ҳибсга олинди ва ичишни ташлашга ваъда берди
Спорт
−
29 Сентябрь 2021
8925Яримоғир вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Жон Жонс ўтган ҳафта ташкилотнинг шон-шараф залига киритилганидан бир неча соат ўтиб, Лас-Вегасда ҳибсга олинганди.
Гап шундаки, кеча, 28 сентябрь куни полиция эълон қилган ҳисоботда қайд этилишича, Жон Жонс болаларининг кўз ўнгида маст ҳолатда турмуш ўртоғини калтаклаган ва ҳибсга олиниш чоғида полиция машинасини ҳам шикастлаган. Шундан сўнг, P4P (вазнидан қатъи назар энг яхши жангчи) рейтинги етакчиси ҳисобланган Жонс ҳеч қачон спиртли ичимлик ичмасликка ваъда берди.
“Менда спиртли ичимлик ичиш учун сабаблар етарли, чунки танамда жуда кўп жароҳат бор. Лекин миям энди бунга дош беролмайди ва мен ичишни абадий ташладим. Мен бу даҳшатни ҳаётимда содир бўлган энг яхши воқеликка айлантираман. Энди ҳар қачонгидан ҳам қаттиқ ишлаш вақти келди”, дея ёзган Жонс ўзининг Instagram саҳифасида.
Маълумот учун, Жон Жонс ММА’даги фаолияти давомида 28 та жанг ўтказиб, атиги бир марта мағлубиятга учраган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15