UFC'нинг энг кучли жангчилари эълон қилинди 

Спорт 14653
image
-

UFC'нинг (Ultimate Fighting Championship) вазн тоифасидан қатъий назар (pound for pound) энг кучли жангчилари эълон қилинди. Ушбу рейтингда австралиялик Александр Волкановски етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

Иккинчи поғона Янги Зеландия вакили Исраэль Адесаньяга насиб этган. Кучли учликка бразилиялик “бўғма илон”  Чарльз Оливейра якун ясаб берган.

Конор Макгрегор, Жустин Гетжи ва Ислом Махачев сингари машҳур спортчилар UFC'нинг энг кучли жангчилари рейтингидан тушиб қолган. 

Охирги жангини 2020 йилнинг 8 февралида ўтказган Жон Жонс вазн тоифасидан қатъий назар энг кучлилар орасида 11-ўринни эгаллаган. Жон UFC президенти Дана Уайтнинг севимли спортчиси ҳисобланади.

Вазн тоифасидан қатъий назар дунёнинг энг кучли 15 та UFC жангчиси билан танишинг:

1. Александр Волкановски
2. Исраэль Адесанья
3. Чарльз Оливейра
4. Камару Усман
5. Фрэнсис Нганну
6. Леон Эдвардс
7. Алжэмейн Стерлинг
8. Дастин Порье
9. Дейвесон Фигередо
10. Иржи Прохазка
11. Жон Жонс
12. Макс Холлоуэй
13. Петр Ян
14. Брэндон Морено
15. Стипе Миочич.

Эслатиб ўтамиз, UFC шу йилнинг 23 августида эълон қилган рейтингда ҳам Александр Волкановски етакчилик қилган эди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 453
Рейтинг: 3
Теглар
UFC
t
×