UFC мусобақасининг марказий жангида кутилмаган ҳолат юз берди (видео)

Спорт

Видео: ўзбекистонлик жангчи ММА турнирида рақибини ҳайратланарли нокаутга учратди north_east

Видео: ўзбекистонлик жангчи ММА турнирида рақибини ҳайратланарли нокаутга учратди

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири ўтказилди. UFC Fight Night 187 (UFC Vegas 21) оқшомининг марказий жангида британиялик Леон Эдвардс ҳамда америкалик Билол Муҳаммад тўқнаш келишди.

Мусобақанинг марказий жангида камдан-кам учрайдиган ҳолат кузатилди. Жанг иккинчи раунднинг 18-сониясида тўхтатилди. Негаки шу вақтда Эдвардс Билол Муҳаммаднинг кўзига қўлини тиқиб олди.

Натижада, америкалик боксчи Муҳаммад жангни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Шу тариқа, барча ҳакамлар марказий жангни ўтказилмаган деб қарор чиқаришди.

Маълумот учун, 29 ёшли Эдвардс ҳамда 32 ёшли Муҳаммад ҳисобида бир хил натижа қайд этишган. Яъни иккала боксчида ҳам 18 тадан ғалаба ва 3 мағлубият бор.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC

Баҳолаганлар

1309

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг