UFC Муродовга янги жанг берди

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов ёзда UFC'даги навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда спортчи ўз Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.

Муродовнинг айтишича, рақиб номи ва жанг манзили аниқ ва тез орада бўлажак баҳс бўйича расмий хабар берилади. Ўзбекистонлик спортчи иштирокидаги навбатдаги тўқнашув ёзда ташкил этилади.

Қайд этиш жоиз, UFC қоидаларига кўра, спортчи ташкилот жанг бўйича расмий хабар чиқармагунича, бўлажак рақиби ким эканлигини, жанг санаси ва жойини айта олмайди. 

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов жорий йилнинг 11 март кунида асли доғистонлик, ҳозирда Германия фуқароси ҳисобланган спортчи Абусупян Муҳаммедовга қарши жанг қилиши керак эди, бироқ Муродов қўлидан жароҳат олгани боис жанг бекор қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Маҳмуд Муродов Абусупян Муҳаммедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг