UFC: Ганнинг мураббийи Нганнуга қарши спарринг тафсилотларини очиқлади
Спорт
−
07 Январь 2022
2895Машҳур ММА мураббий Фернанд Лопез UFC супер оғир вазн тоифаси чемпиони Франсис Нганну ҳамда вақтинчалик чемпион Сирил Ган ўртасида бир неча йил аввал бўлиб ўтган спарринг воқеаси тафсилотларини маълум қилди.
“Сирил жараён ҳақида барча нарсани гапириб беришимни истамади, чунки айнан ўша машғулот пайтида Франсис Нганну тизза зарбасини ўтказиб юборди ва йиқилди. Мен машғулотларни тўхтатишга мажбур бўлдим. Франсис чалқанча ётарди. Агар бу содир бўллмаган, деб айтса, барча “сирларни” эълон қиламан. Бизнинг спорт залимизда шахсий ҳаёт ҳурмат қилинади”, дейди Лопес.
Эслатиб ўтамиз, супероғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Франсис Нганну (16-3) 2022 йил 22 январь куни ўзининг чемпионлик унвонини ҳимоя қилиши учун вақтинчалик чемпион Сирил Ган (10-0) билан ҳисоб-китоб қилади. Ушбу баҳс UFC 270 турнири доирасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Нганну ва Ган бир пайтлар яқин дўст бўлган ва бир жамоада машғулот олиб борган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь