UFC’да энг енгил вазн тоифасидаги чемпион ўзгарди

Спорт

image

Бугун, 13 июнь куни АҚШнинг Аризона штатида узоқ кутилган “UFC 263” турнири бўлиб ўтди. Дастурдан иккита чемпионлик жанги ўрин олган эди. Биринчиси, энг енгил вазн тоифасидаги Дейвисон Фигередо ва Брендон Морено, иккинчиси, Исраэль Адесанья ва Марвин Веттори ўртасида кечди.

Дастлаб, энг енгил вазн тоифасида чемпионлик камари соҳиби бразилиялик Дейвисон Фигередо биринчи рақамли даъвогар мексикалик Брендон Моренога қарши ҳимоя жангини ўтказди. 

5 раундга мўлжалланган жанг муддатидан аввал якунланди. Морено баҳсни жуда фаол ўтказди ва рақибига бир нечта кучли зарбалар бериб, уни мувозанатдан чиқарди. Учинчи раундда мексикалик ММА устаси Фигередони бўғиш услуби орқали мағлуб этиб, енгил вазн тоифасидаги янги чемпионга айланди.

Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони нигериялик Исраэль Адесанья италиялик Марвин Ветторига қарши октагонга кўтарилди. Жанг тўлиқ давом этди, якунда чемпион очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди ва ўз камарини ҳимоя қилди. Жанг Адесанья тузган сценарий асосида ўтди.

Ҳумоюн Орипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

849

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг