UFC чемпиони Адесанья фаолиятида илк бор мағлубиятга учради

Спорт

image

Янги Зеландиялик ММА жангчиси Исроил Адесанья Польша вакили Ян Блахович билан дуэлда имкониятни бой берди. Бу унинг фаолиятидаги биринчи мағлубият ҳисобланади.

Жанг “Ultimate Fighting Championship” (UFC) турнири доирасида, ярим оғир вазн тоифасида бўлиб ўтди, унда Блахович чемпионликни ҳимоя қилди. Маълумот учун, Адесанья ҳисобида ўрта вазндаги чемпионлик камари бор.

Жанг тўлиқ беш раунд давом этди. Сўнгги натижаларга кўра, ҳакамлар Блаховични жанг ғолиби, деб топди. Ушбу мағлубият Адесаньянинг фаолиятидаги биринчиси бўлди.

Исроил Адесанья ҳисобида 20 та ғалаба бор эди. Энди уларнинг орасига битта мағлубият ҳам қўшилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

535

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг