UFC 300 катта жангларни ваъда қилмоқда

Спорт

image

UFC промоутерлик компанияси директори Дана Уайт тез орада UFC 300 юбилей турниридаги янги жанглар ҳақида эълон қилишга ваъда берди.

“Мен якшанба куни уйда бўламан, сешанба куни эса бир нечта муҳим жангларни эълон қиламан. 9 январь куни UFC 300 да бир қанча йирик жанглар ўтказилиши ҳақида билиб оласиз”, дейди Дана Уайт.

Ҳозирда UFC 300 да 3 та тўқнашув иштирокчилари маълум: Иржи Прохазка – Александар Ракич, Алжамейн Стерлинг – Келвин Каттар ва Бо Никал – Коди Брандэйж.

Маълумот учун, 13 апрелдан 14 апрелга ўтар кечаси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкилотнинг юбилей, 300-рақамли турнири бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дана Уайт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг