UFC 281 марказий жанги кимлар ўртасида кечиши очиқланди

Спорт 8054
image

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Нью-Йоркдаги “Madison Square Garden” аренада бўлиб ўтадиган UFC 281 турнирининг марказий жангида кимлар октагонга чиқиши маълум бўлди.

Янги зеландиялик Исраэль Адесанья ўз чемпионлик камарини Алекс Перейрадан ҳимоя қилади. Адесанья – Перейра қаршилиги ўз тарихига эга. Адесанья кикбоксинг қоидалари бўйича ўтган жангда Алексга нокаут билан мағлуб бўлган. Шунга қарамай ўсиш динамикасида илгарилаб кетиб, ҳозирда UFC промоушеннинг асосий юлдузларидан бирига айланди.

UFC бу воқеани эътиборсиз қолдирмади ва Адесанья яна бир бор Перейра билан куч синашиши учун имконият яратди.

Исраэль Адесанья охирги марта жорий йилнинг 2 июль куни UFC 276 турнирида Жаред Канноньега қарши жангда ғалаба қозонди. Шунингдек, Алекс Перейра айнан шу турнирда Шон Стриклендни нокаутга учратди.

Аввалроқ UFC 281 турнирида Дастин Порье – Майкл Чендлер жанги ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.

Иброҳим Давронов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 287
Рейтинг: 2.9
t
×