UFC 280. Даҳшатли жангда Петр Ян Шон О'Мэллига ютқазди  (видео)

Спорт

image

Бугун, 23 октябрь Бирлашган Араб Амирликлараининг Абу-Даби шаҳрида, UFC 280 турнири доирасида россиялик номдор жангчи Петр Ян ва америкалик Шон О'Мэлли ўртасида жанг бўлиб ўтди.

Биринчи раунда томошабинлар асосан Яннинг боксга хос ҳаракатларининг гувоҳига айланди. Раунднинг сўнгги дақиқасида О'Мэлли  ҳам фаолликни оширди.

Россиялик жангчи иккинчи раундда ҳам сезиларли устунликка эришди. Ян партерда ҳам, “стойкада” ҳам ажойиб ҳаракат қилди. Шон Яннинг зарбаларига аранг бардош бериб турди ва иккинчи 5 дақиқаликни буткул бой берди.

Ҳал қилувчи учинчи раундда О'Мэлли таввакалига олдинга ташланиши кутилганди ва шундай бўлди ҳам. Америкалик спортчи масофани қисқартириб, Петр Янни ушлашга ҳаракат қилди. Шоннинг тиззаси билан берган зарбаси туфайли россиялик спортчининг қоши ёрилди. О'Мэлли бундан ташқари ҳам ажойиб зарбалар йўллади.

Кутилмаганда, кечанинг энг зўр жангларидан бирида О'Мэлли Петр Янни ҳакамларнинг қарори эвазига мағлуб этди. Икки нафар ҳакам Шоннинг ғалабасини қайд этган бўлса, учинчи ҳакам Яннинг қўли баланд келганини кўрсатди. Ушбу қарор ҳозирданоқ айрим мухлис ва мутахассисларнинг норозилигига сабаб бўлишни бошлади.

Маълумот учун, Ян ММА'даги профессионал фаолияти давомида 19 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этган. Шон О'Мэлли эса 17 та жангидан 15 тасида ғалаба қозонган. Шон 1 та жангда мағлубиятга учраган бўлса, унинг яна битта жанги натижаси бекор қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг