UFC 274 қандай супер жангларни вада қилмоқда

Спорт 4967
image

АҚШнинг Аризона штатида жорий йилнинг 8 май куни UFC (The Ultimate Fighting Championship) 274 мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда UFC’нинг расмий сайти хабар берди.

Ушбу кечанинг марказий жанггида енгил вазн тоифасида Жаҳон чемпиони Чарльз Оливейра ўзининг камарига расмий даъвогар Жустин Гетжи билан жанг қилади. Бироқ  Оливейра жанггача белгиланган вазндан 230 грамм ўғирроқ чиққан. Гетжи эса белгиланган 70,3 килограмм вазни қайд этган. Шу сабабли бразилиялик чемпион жангда ғолиб бўлган тақдирда ҳам чемпионлик унвонидан маҳрум қилинади ва камар вакант қолади. Агар, Жустин Гетжи жангни ўз фойдасига ҳал қиладиган бўлса, Жаҳон чемпионига айланади.

Оқшомнинг яна бир қизиқарли жанггида Майкл Чендлер Тони Фергюсон билан кураш олиб боради.

UFC 274 да эртага, 8 май куни жанг қиладиган барча жуфтликлар билан танишинг:

Асосий кард:

Чарльз Оливейра – Жастин Гетжи

Роуз Намаюнас – Карла Эспарза

Майкл Чендлер – Тони Фергюсон

Маурисио Руа – Овинс Сен Прё

Дональд Серроне – Жо Лозон

Прелим кард:

Ренди Браун – Калинн Уилямс

Франсиско Триналдо – Денни Робертс

Маки Киассон – Норма Думонт

Брандон Руйвал – Метт Шнелл

Благой Иванов – Маркос де Лима

Андре Фиалё—Камерон ван Кемп

Треси Кортез – Мелисса Гатто

Клейсон Родригес – C.Ж. Вергара

Ариане Карнелосси – Лупита Годинес

Журни Нюсон – Фернандо Гарсия

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 111
Рейтинг: 3.1
t
×