UFC 265 турнирида супероғир вазн тоифасининг вақтинчалик чемпиони аниқланади
Спорт
−
29 Июнь 2021
2209UFC президенти Дана Уайт оғир вазн тоифасида вақтинчалик UFC камари учун кимлар жанг қилишини эълон қилди. Муваққат чемпионлик камари учун америкалик Деррик Льюис ва франциялик Сирил Ган ўзаро баҳс олиб боради. Жанг, жорий йилнинг 7 август куни Хьюстонда UFC 265 кечасининг марказий жанги сифатида бўлиб ўтади. Ган фаолияти давомида 9 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Льюис эса, 33 та баҳсда 25 ғалаба ва 7 мағлубиятга эга.
Оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Френсис Нганну биринчи рақамли даъвогар Льюис билан август ойида жанг ўтказиши керак эди, аммо у белгиланган муддатга қадар тайёр бўлмаслигини билдирди. Шу муносабат билан ташкилот раҳбарияти вақтинчалик унвон учун Ган ва Льюис ўртасида вақтинчалик камар учун жанг ўтказишга қарор қилди.
Аввалроқ, Ган россиялик Александр Волков билан ўтказилган баҳсда ғалаба қозонган эди. UFC Vegas 30 турнири доирасида бўлиб ўтган беллашувда Сирил Ган ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Ушбу жанггача у UFC’нинг оғир вазн тоифасидаги рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган эди. Волков эса, бешинчи поғонада.
Ҳумоюн Орипов
LiveБарчаси