UEFA ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодларни маълум қилди

Спорт

image

UEFA жорий ҳафта Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб ўйинларининг энг яхши футболчиси номига даъвогарларни эълон қилди.

Италиянинг “Милан” клуби аъзоси Фикаё Томори, “Бавария” ярим ҳимоячиси Томас Мюллер, “Челси” ҳимоячиси Марк Кукурелла ва “Бенфика” ярим ҳимоячиси Рафа Силва турнирда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод бўлиб турибди.

“Милан” ҳимоячиси Фикаё Томори “Тоттенхем”га қарши ўйинда (0:0) Лондон клуби дарвозасига 2 та зарба берди ва 8 марта рақиблардан тўпни олиб қўйди.

“Бавария” ярим ҳимоячиси Томас Мюллер ПСЖ билан ўйинда (2:0) 31,4 км/соат тезлик қайд этди ва клубнинг ғалабасига катта ҳисса қўшди.

“Челси” ҳимоячиси Марк Кукурелланинг “Боруссия”га қарши ўйиндаги (2:0) узатмаларининг 85 фоизи аниқ манзилга етиб борди. У немис клуби дарвозасига 2 та зарба берди ва 10 маротаба рақибдан тўпни олиб қўйди.

“Бенфика” ярим ҳимоячиси Рафа Силва “Брюгге”га қарши ўйинда (5:1) рақиб дарвозаси томон 3 та зарба йўллаб, гол урди ва  32,6 км/соат тезлик қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЕЧЛ UEFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг