UEFA Украинадаги вазият туфайли фавқулодда йиғилиш ўтказади

Sport

image

Эртага, 25 февраль куни Украинадаги вазият туфайли UEFA ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш Тошкент вақти билан соат 14:00 да бошланиши режалаштирилган.

“Ижроия қўмита аъзолари вазиятни баҳолайдилар ва барча зарур қарорларни қабул қиладилар”, дейилади UEFA расмий баёнотида.

Аввалроқ Европарламент депутатлари UEFA'ни 2022 йилда Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финалини Россиядан олиб қўйишга чақирган эди.

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

24

Rating

3

Rate this article

Share with your friends