UEFA “Реал”га санкция қўллаши мумкин

Спорт

image

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) давлат маблағларини нотўғри ишлатиш билан боғлиқ молиявий қоидабузарликлар туфайли “Реал Мадрид”га қарши санкциялар қўллаши мумкин. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

“Реал” давлат пули кўринишида “допинг” олади. Бу автотураргоҳ, футбол ва спорт билан боғлиқ бўлмаган фаолиятга сарфланган маблағлар. Улар ҳатто UEFA билан муаммоларга дуч келишлари мумкин”, дейди Испания Олий суди фахрий судьяси Хосе Антонио Пейлин.

Шунингдек, Пейлин “Сантьяго Бернабеу” стадионидаги шовқинни “атроф-муҳитга қарши жиноят” деб атади. Техник жиҳатдан стадионнинг овоз ўтказмаслигини таъминлаш мумкин эмас.

Маълумот учун, “Реал” охирги уй учрашувини Германиянинг “Штутгарт” клубига қарши ўтказиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мадридликларнинг навбатдаги уй ўйини 22 сентябрь куни Испания Ла Лигаси доирасида “Эспаньол” билан ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ла Лига Реал Мадрид Сантьяго Бернабеу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг