UEFA “Олтин тўп” ҳамкорига айланди 

Спорт

image

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) “France football” билан “L'Equipe” журналлари эгаси ва “Олтин тўп” топшириш маросимини ташкил қилувчи “Groupe Amaury” компаниясининг ҳамкори бўлди. Бу ҳақда UEFA ўз расмий сайтида хабар берди.

“UEFA лойиҳага ўзининг футбол тажрибасини олиб келади, шунингдек, глобал тижорат ҳуқуқларини тарғиб қилади. Бундан ташқари, эркаклар ва аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийлари учун янги мукофотлар жорий этилади, бу уларнинг жамоалари муваффақиятига қўшган бебаҳо ҳиссасини эътироф этади”, дейилади ташкилот хабарида.

Манбага кўра, барча жорий мукофотлар рўйхати сақланиб қолади, яъни эркаклар ва аёллар учун “Олтин тўп”, “Copa trophy” (21 ёшгача бўлган энг яхши футболчи), “Yashin trophy” (энг яхши дарвозабон), Герд Мюллер соврини (энг яхши тўпурар), мавсумнинг энг яхши эркаклар ва аёллар клуби мукофоти ва Сократ мукофотига (инсонпарварлик ишлари учун) ҳеч қандай ўзгартириш киритилмайди. 

Қайд этилишича, “Groupe Amaury” “Олтин тўп” бренди эгаси бўлиб қолади ва овоз беришни назорат қилишда давом этади. UEFA бундан буён Европада йилнинг энг яхши футболчисига совринни топширмайди.

Таъкидлаш жоиз, “Олтин тўп” 1956 йилдан бери “France football” томонидан ҳар йили топширилиб келинаётганди. 2023 йилда совринга  “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси эга чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Олтин тўп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made