UEFA Чемпионлар лигасининг энг чиройли голи эълон қилинди (видео)

Спорт 5347
image

Бугун, 30 сентябрь куни UEFA Чемпионлар лигаси 2-турининг энг чиройли голи эълон қилинди.

Биринчи ўрин “Манчестер Сити” дарвозасини ишғол этган ПСЖ ҳужумчиси Лионел Мессига насиб қилди. Ушбу гол аргентиналик футболчи учун парижликлар сафидаги биринчиси бўлди.  

Иккинчи ўринда “Шериф” ярим ҳимоячиси Себастьян Тилл қайд этилди.  У “Реал”га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқасида дарвозанинг юқори тўққизлигини аниқ нишонга олди. Бу гол эвазига Молдова клуби сенсацион ғалабани қўлга киритди.

Учинчи ўринни “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Алекс Теллес, тўртинчи ўринни эса “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн эгалади.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувлари жорий йилнинг 19 ва 20 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 138
Рейтинг: 3
t
×