UEFA Чемпионлар Лигаси янги мавсуми старт олди

Спорт

image

Кеча, 16 сентябрь куни UEFA Чемпионлар Лигасининг янги мавсуми бошланди. Очилиш кунида 6 та учрашув ўтказилди.

“Реал Мадрид” 2:1 “Марсель”

Мадридликлар турнирни ғалаба билан бошлашди. Килиан Мбаппе иккала голни ҳам пенальтидан урди. Даниэль Карвахаль қизил карточка олиб, майдонни тарк этгани боис, “Реал” ўйинни 10 киши бўлиб якунлади.

“Ювентус” 4:4 “Боруссиа Дортмунд”

Турин шаҳридаги баҳс голларга бой тарзда кечди. Дортмунд бир неча бор ҳисобда олдинга чиқди, бироқ “Ювентус” жавоб голлари эвазига дуранг натижага эришди.

“Қорабоғ” 3:2 “Бенфика”

Озарбайжон клуби икки гол ортда қолганига қарамай, якунда 3 та гол киритган ҳолда уч очкони қўлга киритди. Бу “Қорабоғ” учун катта руҳий ғалаба бўлди.

“Арсенал” 2:0 “Атлетик Бильбао”

Лондон клуби сафарда ишончли ўйин кўрсатди. Голлар захирадан тушган футболчилар Мартинелли ва Троссардлар томонидан киритилди.

“Тоттенҳем Ҳотспур” 1:0 “Вильярреал”

Лондонликлардан минимал ҳисобдаги ғалаба, бироқ муҳим уч очко. “Шпорлар” очилиш турини ғалаба билан бошлашди.

ПСВ 1:3 “Юнион” 

Бельгия жамоаси сафарда кутилмаган ғалабага эришди. “Юнион” жамоасининг 3 та голига ПСВ клуби 1 та жавоб қайтаришга эришди.

Маълумот учун, бугун, 17 сентябрь ва эртага, 18 сентябрь кунлари ҳам бир қанча учрашувлар бўлиб ўтиши режа қилинган.

Бугун, 17 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинлар рўйхати:

  •  “Олимпиакос” – “Пафос”
  •  “Славия Прага” – “Будё-Глимт”
  •  “Бавария” – “Челси”
  •  “Пари Сен-Жермен” – “Аталанта”

Эртага, 18 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинлар рўйхати:

  • “Ньюкасл” – “Барселона”
  • “Манчестер Сити” – “Наполи”
  • “Франкфут” – “Галатасарай”
  • “Спортинг” – “Қайрат”

Мақола муаллифи

Теглар

UEFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг