UEFA Беллингемни ҳам жазолади

Спорт

image

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Германияда бўлиб ўтаётган Европа чемпионати 1/8 финалида Словакия терма жамоаси дарвозасига гол урганидан кейин қилган одобсиз ишораси учун UEFA томонидан 30 минг евро жаримага тортилди ва бир ўйинга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Манбага кўра, Беллингемнинг дисквалификацияси Евро-2024 ўйинларида амал қилмайди ва футболчи қайси ўйинда майдонга тушмаслигини ўзи ҳал қилиши мумкин.

Маълумот учун, Англия терма жамоаси мусобақанинг чорак финалида Швейцарияга қарши баҳс олиб боради. Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашув 6 июль куни бўлиб ўтади. Баҳсга Дюссельдорфдаги “Меркур Шпиль-Арена” мезбонлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туркиялик футболчи Мериҳ Демирал “кулранг бўри” ишораси учун Евро-2024'нинг 2 та ўйинига дисквалификация қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Англия Жуд Беллингем

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made