UEFA “Барселона”ни жаримага тортди
Спорт
−
14 Июль 2023 4325 1 дақиқа
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) “Барселона”ни ярим миллион евро миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда ташкилот Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Клубларни молиявий назорат қилиш бўйича инстанция (CFCB) 2022 йилги ҳисоботларни нотўғри акс эттиргани учун клубни жазолаган. Ишда номоддий активларни сотишдан олинган фойда (трансферлардан ташқари) кўрсатилган, бу қоидаларга мувофиқ тегишли даромад эмас. Шунингдек, ҳисоботлардаги хатолар учун Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳам 300 минг евро жаримага тортилган.
Маълумот учун, 2022/2023 йилги мавсумда “Барселона” Испания чемпионатида ғалаба қозонди ва кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун лицензияни қўлга киритди. Бу билан жамоа ўз тарихида 27-марта Ла Лига ғолибига айланди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь