“Уддалаб бўлмас топшириқ бажарилди”: “Жигули” ҳайдовчиси жаримага тортилди (видео)

Жамият 9540
image

Ижтимоий тармоқларда оператор “Жигули” русумли автомобилнинг юкхонасига ўтириб олиб, ҳаракатда бўлган Malibu автомобилини тасвирга олаётгани акс этган видеолавҳа “Уддалаб бўлмас топшириқ бажарилди” сарлавҳаси остида тарқалди. 

Ҳаёт учун хавфли бўлган ушбу хатти-ҳаракатлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати ахборот берди. 

Қайд этилишича, қонунбузарлик Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида содир этилган. “ВАЗ-2101” русумли автомобиль ҳайдовчиси Ф.Я.га нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 205
Рейтинг: 3
t
×