Учтепадаги маҳалла идорасида ёнғин бўлди
Жамият
−
19 Октябрь 2019
3984Кейинги йилларда электр тармоғидаги қисқа туташувлар, газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик ҳамда ёш болаларни назоратсиз қолдириш оқибатида келиб чиқаётган ёнғинлар сони ортиб бормоқда.
Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига кўра, бугун, 19 октябрь куни соат 14:18 да пойтахтнинг Учтепа тумани, Оқшом кўчаси 29а-уйда жойлашган “Жарбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини худудида ёғоч ва эски қурилиш материаллари ёниши оқибатида, маҳалла идораснинг томи ва қисман хоналари 75 квадрат метр майдонида ёниб кетган. Ёнғинни тарқалиши оқибатида қўшни хонадонларнинг том қисми ва девор устки ёпмаси (козырёк) жами 80 квадрат метр майдони ҳам зарар кўрган.
Ёнғиндан маҳалла идорасининг 100 квадрат метр ва уйларнинг 300 квадрат метр майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 14:22 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:45 да қуршаб олиниб, соат 14:53 да бартараф этилган.
Ёнғин болаларни олов билан ўйнаши оқибатида содир бўлган, деб таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь