Учтепада уч босқинчи қўлга олинди
Жамият
−
21 Май 2019
4613Жорий йилнинг 19 май куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи С.Г., С.М. ва муқаддам судланган Ж.М.лар, Табрик кўчасида яшовчи 56 ёшли С.Г.ни уйига бостириб кирган ва у ерда С.Г.нинг турмуш ўртоғи ҳамда қизини қўрқитиб, пул талаб қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шовқинни эшитиб, уларнинг олдига чиққан қўшниси А.Ё.га босқинчилар қаршилик кўрсатишган. Натижада А.Ё. ўзини ҳимоя қилиш мақсадида босқинчилардан бири С.Г.га тан жароҳати етказгандан сўнг босқинчилар воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида уч нафар босқинчи қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси