Учта мамлакатда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи юқорилади

Олам

image

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 23 миллиондан ортиб, 23 миллион 208 492 кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 14 миллион 914 223 нафари соғайган, 804 474 нафари вафот этган. Ўтган 24 соат ичида эса ушбу вирусдан энг кўп вафот этиш ҳолатлари Бразилия, Ҳиндистон ва Мексикада қайд этилди. 

Коронавирус инфекциясининг янги тури туфайли ўтган суткада Ҳиндистонда ўлим кўрсаткичи 912, Бразилияда 892, Мексикада 644 ни ташкил қилди. 

Бразилия

Бразилия коронавирус пандемиясидан энг кўп зарар кўрган дунёдаги иккинчи мамлакат бўлиб қолмоқда. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, COVID-19 туфайли ўтган суткада 892 киши вафот этди. Хавфли инфекция туфайли вафот этганларнинг умумий сони 114 250 нафарга етди. 

COVID-19 инфекциясига чалиниш ҳолатлари 50 032 тани ташкил этиб, умумий рақамлар 3 миллион 582 362 тага етган.  

Бугунгача, Бразилияда хавфли вирусдан 2 миллион 913 966 соғайган

Ҳиндистон

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган суткада 912 киши COVID-19 туфайли нобуд бўлган. Янги коронавирус инфекцияси туфайли вафот этганларнинг умумий сони эса 56 706 нафарга етди.  

Бугунгача мамлакатда 3 миллион 044 940 кишида коронавирус аниқланган бўлиб, беморларнинг 2 миллион 280 566 нафари соғайишга муваффақ бўлган.  

Мексика

Мексика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида мамлакатда COVID-19 туфайли 644 киши вафот этган. Мамлакатда ушбу вирусдан вафот этганлар 60 254 нафарни ташкил қилмоқда. COVID-19 аниқланиши бўйича кунлик рақамлар 6 482 тани ташкил этиб, умумий ҳолат 556 216 тага етган.  

Шу билан бирга, бугунги кунга қадар 453 104 киши хавфли вирусдан фориғ бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Бразилия Мексика

Баҳолаганлар

321

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг