Учинчи синф ўқувчилари оммавий жанжал уюштирди

Олам 10795
image

Москванинг бошланғич мактабларидан бирида учинчи синф ўқувчилари иштирокида оммавий муштлашув содир этилди. Бу ҳақда РЕН ТВ хабар берди. 

Телеканал маълумотига кўра, 3 та қизни шифохонага олиб кетишган. Иккитасининг қорин соҳасида ёпиқ жароҳат, учинчисига мия чайқалиш ташҳиси қўйилган. Россия Ички ишлар вазирлигининг Москвадаги ҳудудий бошқармаси матбуот ҳизмати маълумотига кўра, жанжал Дорогомилово туманида содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бу Россияда бошланғич синф ўқувчилари томонидан содир этилган тартиббузарликларнинг биринчиси эмас. Олдинроқ Уфалик вояга етмаган мактаб ўқувчиси маст ҳолда “McDonald’s”да жанжал уюштирган ва дугоналари билан воқеа жойидан қочиб кетган эди.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 143
Рейтинг: 2.8
t
×