Анталия — олов гирдобида қолган афсона шаҳар (фоторепортаж)

Олам

image

Жорий йилнинг 28 июль куни Туркиянинг ғарбий ва жанубий соҳилларида бошланган ёнғинлар учинчи кун давом этяпти. Ҳозиргача кузатилган 70 дан ортиқ ўрмон ёнғинларининг 50 га яқини бартараф этилган.

Туркиянинг жанубий қисмидан жойлашган курорт шаҳар — Aнталья олов ичида қолди. Шаҳар маъмурияти бу сўнгги йиллардаги энг кучли ёнғин бўлганини таъкидламоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин минтақадаги кучли жазирама туфайли келиб чиққан.

Қайд этиш керакки, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатда юз бераётган ушбу фавқулодда вазиятни шахсан ўзи кузатиб бораётганини ҳамда ёнғин сабаблари мамлакат разведка хизмати томонидан ўрганилаётганини таъкидлаган.

Маълумотларга кўра, 29 июль куни Aнтальядаги 18 та қишлоқ ва туман аҳолиси эвакуация қилинган. Ёнғин қурбонлари сони 4 кишига етган, 183 киши жароҳатланиб, 58 киши шифохонага ётқизилган. Ёнғин оқибатида 100 дан ортиқ хусусий уйлар ва иншоотлар зарар кўрган.

Aйни пайтда Aнталья, Мерсин, Aдана, Османие ва Кайсери вилоятларида ўт ўчириш ишлари давом этяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг