“Участковой” аёллар билан қўлга тушди. Унинг лавозими туширилди
Жамият
−
04 Март 2020 19400 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида “участковой” бир аёл билан қўлга тушиб қолди” сарлавҳали видеоролик тарқалди. Унда Ички ишлар органи ходимларидан бири дея айтилаётган шахс ва аёллар ўртасидаги низо акс этган.
Маълумотларга кўра, мазкур видеороликда вилоятнинг Касби тумани марказида жойлашган гўзаллик салонида фуқаролар ва ИИБ ходими Аҳрор Умидов ўртасида 2018 йил 8 ноябрь кунидаги бўлиб ўтган тортишув тасвирланган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан 2018 йил декабрь ойида тегишли соҳа хизмати масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори, лавозимида ишлаган майор Умидов Аҳрор Муродуллаевичга “Эгаллаб турган лавозимидан озод этиш” жазоси қўлланилиб, у кам ҳажмли лавозимга ўтказилган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь