“Участкавой”ни видеога олиш мумкин эмас...ми?

Жамият

image

Кеча, 10 июнь куни Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари ва журналистлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, унда  профилактика инспекторларини муаммоли вазиятларда видеотасвирга олиш мумкин ёки мумкин эмаслиги  ҳақидаги саволга жавоб қайтарилди.

ИИВ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоиловнинг айтишича, шахснинг қадр-қимматига тегадиган масаларни тасвирга олиш мумкинмас. “Бошқа ҳолатларда бу нарса эркин, ким нимани съёмка қилиши ўзига боғлиқ”, дейди Исмоилов.

“Ўзбекистон бўйича суратга тушириш тақиқланган айрим объектлар бор, масалан аэропортлар вокзаллар ва ҳоказо. У ерларга махсус белгилар қўйилади. Иккинчидан, фуқаролик кодекси бўйича, ҳар бир фуқаронинг ўзининг ҳуқуқи бор. Ҳар қандай одамдан тасвирга олиш мумкинлиги сўралади. Жиноят масаласида сўрамасдан тасвирга олиш мумкин ва тегишли жойларга мурожаат этиш зарур. Шундан кейин ўша ҳолат ўрганилади”, дейди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Қутбиддин Бурҳонов.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Профилактика нозири

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг