Уч яшар қизалоқни калтаклаб, оёғини синдирган отага нисбатан жиноят иши очилди
Олам
−
13 Май
7580Аввалроқ, Қирғизистоннинг Чуй вилояти Иссиқ-Ота туманида 28 ёшли эркак уч яшар қизалоғини калтаклаб, итлар билан бир қафасга қамаб қўйгани ҳақида хабар бергандик. Ҳозирда ўгай отага нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсда сақланмоқда. Бу ҳақда давлат Ички ишлар вазири ўринбосари Эркебек Аширхўжаевга таяниб, “24kg” нашри ёзди.
Қайд этилишича, қизалоқнинг онаси ҳам жавобгарликка тортилади. Бироқ аёлнинг беш ойлик ҳомиласи бор, шу сабабдан у вақтинчалик тергов ҳибсхонасида эмас.
“2-3 ой олдин оёғи синган қиз аллақачон шифохонага ётқизилганди. Бизга қизча ўзи йиқилиб, оёғини синдириб олгани айтилди. Аммо кейинчалик унинг ўгай отаси қизалоқнинг оёғини синдирганини аниқладик. Текширув натижаларига кўра, қизнинг мияси чайқалган, чап томонидан ўн битта қовурғаси, ўнг томонидан учта қовурғаси синган. Шунингдек, танада кўкаришлар ва гематомалар мавжуд”, дейди ИИВ раҳбари ўринбосари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь