Уч вилоятда сел-сув тошқини кутиляпти. Вазирлик ва идораларга сигнал берилди

Бу қизиқ 17782
image

Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Шерзодхўжа Хабибуллаев вазирлик ва идораларга юборилган тезкор гидрометеорологик ахборот мактубини эълон қилди. Унга кўра, Қоорақалпоғистон Республикаси ва икки вилоятда кучли шамол, яна уч вилоятда сел-сув тошқини кутилмоқда. 

“Республика бўйича жорий йилнинг 13-15 ноябрь кунлари, шунингдек шимол ҳудудида баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Жиззах вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 

14-16 ноябрь кунлари Тошкент, Қашқадарё ва Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланади, айрим жойларда кучли ёғиннгарчиликлар кузатилади. Шу билан бирга, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин”, дейилган вазирлик ва идоралар раҳбарларига йўлланган мактубда. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 936
Рейтинг: 3
t
×